АҚШдаги мактабда футбол ўйини пайти отишма юз берди
Номаълум шахс атрофга қарата бесабаб ўқ уза бошлаган.

АҚШнинг Оклахома штатида мактабдаги америка футболи ўйини вақтида номаълум шахс ўт очди, деб хабар бермоқда “МИР 24”.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт киши жароҳатланган. Яраланганлар орасида мактаб ўқувчиси ҳам бор.
Отишма бошланиши билан ўйинчилар майдонни тарк этишди, мухлислар эса трибунага яширинишди. Ҳужумчи воқеа жойидан қочиб кетган ва полиция ҳозир уни қидирмоқда. Гувоҳлар кулранг қалпоқда эканлигини айтишди.







