Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга дори маҳсулотлари етказиб беради

Икки мамлакат фармацевтика ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Ўзбекистон Афғонистонга дори маҳсулотлари етказиб беради

Афғонистонга Ўзбекистондан йилига ўртача 1 млн долларлик протеин ва витамин комплексларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон вазирлик ва идоралари масъулларидан иборат бир гуруҳ вакиллар Афғонистонда бўлди. Делегация таркибида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқармаси бошлиғи Шерзод Якубов ҳам бўлиб, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳасида Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб бормоқда.

«Афғонистоннинг ‘Fyucher Vels Trayding’ компанияси директори билан Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар томонидан йилига ўртача 1 млн долларлик протеин ва витамин комплексларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди», - дейилади хабарда.

Хусусан, Афғонистон Аҳоли саломатлиги вазирлигининг фармацевтика хизматлари директори Ҳамид Фурмули билан мазкур мамлакатдаги «Ибн Сино» корхонаси негизида шартнома тузиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, стоматология хизматлари кўрсатиш бўйича Кобул шаҳрида атиги битта корхона фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, учрашувлар давомида Афғонистон тиббиёт ходимларини «Health manager» бўйича малакасини ошириш, қисқа муддатли курсларда ўқитиш масалалари келишиб олинди.

Мазкур ҳолатлар эътиборга олиниб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорига етказиш борасида Афғонистон «Озиқ-овқат ва дори воситаларини сифатини назорат қилиш» миллий уюшмаси раиси билан самарали музокаралар олиб борилди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"