Ўзбекистон

Президент Республика болалар кутубхонасини бориб кўрди

Давлат раҳбари шароитларни кўздан кечириб, болалар билан мулоқотда бўлди.

Президент Республика болалар кутубхонасини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев янгиланган Республика болалар кутубхонасини бориб кўрди.

 

Давлат раҳбари фаолиятининг илк кунларидан ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. 2017 йилда китоблар нашр этишни ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш бўйича Президент фармойиши қабул қилинган эди. Китобхонларни рағбатлантириш йўлга қўйилди.

 

Бу сиёсатнинг яна бир ифодаси сифатида яқинда Республика болалар кутубхонаси янгиланди.

 

1907 йилда қурилган тарихий бино реставрация қилиниб, замонавий жиҳозланди. Бугун муассаса ҳар жиҳатдан қулай, шинам ва ёруғ. Энди у нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам севимли масканига айланмоқда.

 

Кутубхона ўзбек ва жаҳон болалар адабиётига оид 180 минг китоб фондига эга. Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилаётгани ходимлар ишини енгиллаштириб, китобхон болаларга қўшимча қулайлик яратган. Жумладан, ташриф буюрувчилар махсус ID-карта олади. У орқали китобхонларни рўйхатга олиш, китоб олиш ва топшириш жараёнлари электрон тарзда ташкил этилади.

 

Электрон кутубхонани ривожлантириш, видео ва аудио ресурслар фондини бойитиш, фойдали веб-контентлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. аудио китобларни тинглаш хонаси ташкил этилган.

 

Президент ушбу шароитларни кўздан кечирди, китоб ўқиётган ва чет тилларини ўрганаётган болалар билан мулоқотда бўлди.

 

Давлат раҳбари кутубхонани мактаблар билан самарали боғлаб, 180 минг китоб фондидан уларни баҳраманд қилиш, бу ерга кўпроқ ёшларни жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

 

Муассасада халқаро конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ҳам бевосита, ҳам онлайн ўтказиш имкони яратилган. Ҳудуд ободонлаштирилиб, янги қиёфага кирган. Мўъжазгина амфитеатр ташкил этилган.

 

Кутубхонага автотранспорт ажратиш, янги китоблар сотиб олиш бўйича кўрсатма берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Республика болалар кутубхонасини бориб кўрди | Zamon.uz