Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев янги тиббиёт марказларини бориб кўрди

Президент марказлардаги қулайликлар билан танишиб, шифокорлар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев янги тиббиёт марказларини бориб кўрди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида иккита йирик шифо маскани – Миллий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази барпо этилди.

 

Давлат раҳбари 2020 йил ноябрда уларнинг қурилишини келиб кўрган, бу ерда қандай имкониятлар бўлиши лозимлиги ҳақида кўрсатмалар берган эди. Муассасалардаги бугунги замонавий шароит ва иш тартиби шунинг амалий ижроси, дейиш мумкин.

 

Шифо маскани ҳудуди тўрт гектардан ортиқ. Жами бир ярим минг квадрат метр майдонга эга еттита бино барпо этилган. Қурилиш ва жиҳозлашда хорижнинг илғор тажрибасига таянилган. Шу боис архитектураси мукаммал. Шошилинч ёрдам, реанимация, инфекцияли ҳолатлар - барчаси инобатга олинган.

 

Миллий тиббиёт маркази, бошқа шифохоналардан фарқли равишда, универсал бўлади. Бу ерда жарроҳлик, урология, трансплантология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология, кардиология, эндокринология, кардиоревматология, стоматология ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Жами 169 турдаги мингтадан кўп илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.

 

Марказ беш юз ўринга мўлжалланган. Амбулатор ва стационар тартибда икки юздан ортиқ тиббий хизмат кўрсатилади. Йилига уч мингдан зиёд, жумладан, аорта-коронар шунтлаш, эстетик-пластик хирургия, артропластика, орган ва тўқималарни кўчириб ўтказиш каби юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш қуввати мавжуд. Марказда мамлакатимизнинг олис ҳудудларидаги беморларга масофадан ташхис қўйиш, даволаш имконияти яратилмоқда.

 

Муассаса фаолиятида Германия, Туркия, Жанубий Корея каби давлатларнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик қилинади. Чет эллик шифокорлар, ўзимизнинг хорижда малака оширган мутахассисларимиздан иборат жамоа – 250 нафар шифокор, 500 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият олиб боради.

 

Бундай имкониятларга эга марказ мамлакатда биринчиси. Қорақалпоғистон ва вилоятларда фаолият юритаётган кўп тармоқли клиникалар у билан боғланади.

 

Президент мажмуа ҳудудидаги Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам бўлди.

 

Бу марказ мазкур касалликларни даволаш билан бирга мамлакатимизда оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради. Бу ерда “Юқори нафас йўллари аъзолари физиологияси ва патологияси”, “Эшитиш ва мувозанат аъзолари физиологияси ва патологияси”, “Фониатрия ва ронхопатия” илмий лабораториялари ташкил этилди. Симуляцион амалий лаборатория, жарроҳлик хоналари ва 60 та ўрин-жойлар замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди.

 

Давлат раҳбари ушбу марказлардаги қулайликлар билан танишди, шифокорлар билан суҳбатлашди. Соҳа масъуллари билан мулоқотда ушбу марказлар ёнида хорижий тиббиёт институти ташкил этиш, кадрлар малакасини ошириш, касалликлар профилактикасини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев янги тиббиёт марказларини бориб кўрди | Zamon.uz