Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “ACWA Power” раисини қабул қилди

Учрашувда Президент компания билан стратегик шерикликни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади.

Шавкат Мирзиёев “ACWA Power” раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.

 

Саудиянинг ушбу компанияси билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мамлакатдаги устувор лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантириш ва модернизация қилишга энг кўп инвестиция киритаётган “ACWA Power” билан самарали шериклик даражасини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

 

Замонавий иссиқлик электр станциялари, шамол ва қуёш энергетикаси объектлари, энергетика инфрутизилмасини барпо этиш, “яшил” водород ишлаб чиқариш, илғор технологик ечимлар асосида ускуна ва бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Бундан ташқари, Муҳаммад Абунайян ҳамраислик қилаётган қўшма Ишбилармонлар кенгаши доирасида Саудиянинг етакчи компания ва банк институтларини Ўзбекистонга жалб қилиш борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Учрашув якунида “ACWA Power” раиси унинг фаолияти юксак баҳолангани ва давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирлангани учун Ўзбекистон етакчисига чуқур миннатдорлик билдирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев “ACWA Power” раисини қабул қилди | Zamon.uz