Ўзбекистон

“103”га чақирув бўлганда манзилга етиб бориш вақти ўртача 8-12 дақиқагача қисқарган — вазирлик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

“103”га чақирув бўлганда манзилга етиб бориш вақти ўртача 8-12 дақиқагача қисқарган — вазирлик

Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўрганда ҳис қилади. Шу боис юртимизда ушбу ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, беморларга халқаро андозаларга мос тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан:

— бундан 6-7 йил аввал мамлакатимиз тез тиббий ёрдам тизимида 1868 та автомашина бор эди. 2023 йилнинг айни даврига келиб эса “103” хизматида 2960 та автомобиль аҳолига сифатли тез тиббий хизмат кўрсатяпти.

Замонавий реанимобиллар сони 578 тага етди. Махсус автомашиналар парки 60-70 фоизга янгиланди;

— 2016 йилда мамлакатда 1648 та тез ёрдам бригадаси фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 2762 тани ташкил этмоқда;

— “103” хизматига чақирув бўлганда манзилга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди;

— дори турлари 20 тадан 45 тагача оширилди;

— ҳудудларда 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди. Натижада туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят марказларидаги тиббиёт муассасаларига мурожаатлари сони кескин камайди.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда ушбу йўналишни янада ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Президентимиз 2022 йил 16 июнда “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унда соҳада тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

Унга кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил этилди.

Марказнинг ҳудудий филиалларида – ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди.

Тошкент шаҳар, Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоят филиалларида чақириқлар электрон автоматлаштирилган тизими орқали жорий қилинди. Қолган филиалларда ушбу тизим йўлга қўйилиши давом этмоқда.

“Call-марказ”ларда чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга, шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этиляпти.

Шунингдек, Президент қарорида 2022-2025 йиллар давомида махсус автомашиналар паркини янгилаш ишлари белгиланган.

Шу сабабли эксплуатация муддатини ўтаб бўлган, эскирган “Damas” ва бошқа автотранспорт воситаларини “Hуundai”, “Ford”, “Volkswagen” ва “Iveco” каби замонавий ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган махсус автомобилларга босқичма-босқич алмаштириш кўзда тутилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“103”га чақирув бўлганда манзилга етиб бориш вақти ўртача 8-12 дақиқагача қисқарган — вазирлик | Zamon.uz