Домодедово халқаро аэропортининг ҳаво ҳудуди ёпилди
Шу боис Uzbekistan Airways’нинг учта авиақатнови захирадаги аэропортларга йўналтирилди.

Москвадаги Домодедово халқаро аэропортининг ҳаво ҳудуди ёпилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шу сабабли Uzbekistan Airways’нинг қуйидаги авиақатновлари захирадаги аэропортларга йўналтирилган:
HY611 рейси Самара халқаро аэропортига;HY 9615 рейси Қозон халқаро аэропортига;HY 9613 рейси Санкт-Петербург халқаро аэропортига.
Москвадаги Домодедово халқаро аэропортига учган ва «Тўлиқ ёпиқ осмон» режими жорий этилиши муносабати билан захирадаги аэропортларга йўналтирилган барча ҳаво кемалари муваффақиятли қўнишни амалга оширди.







