Тошкентда бугундан учта автобус йўналиши қисқартирилди (харита)
Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳрида бугун, 31 август кунидан бошлаб 98, 2 ва 87-сонли автобуслар йўналиши ҳаракати қисқартирилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
98-сонли «Чилонзор буюм бозори – Электрокабел заводи» йўналиши ҳаракати Электрокабел заводи бекатидан Тошкент МУМ бекатигача қисқартирилади ҳамда 60-сонли «Электрокабел заводи – Тошкент МУМ» йўналишида хизмат кўрсатувчи Электорбуслар сони 4 тадан 8 тага оширилади.

98-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Электрокабел заводи бекатигача етиб олиш учун 24 июль кунидан бошлаб электробуслар асосида ташкил этилган янги 60-сонли «Электрокабел заводи – Тошкент МУМ» йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжудлиги маълум қилинган.
2-сонли «Чилонзор 25-даҳаси – Экскаватор заводи» йўналиши ҳаракати Экскаватор заводи бекатидан Амир Темур хиёбони бекатигача қисқартирилади.

2-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Экскаватор заводи бекатигача етиб олиш учун 89-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжудлиги маълум қилинган.
87-сонли «Қора қамиш 2/4-мавзеси – Чинни бозори» йўналиши ҳаракати Чинни бозори бекатидан Ал-Хоразмий бекатигача қисқартирилади.

87-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Чинни бозоригача етиб олиш учун 146-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжудлиги маълум қилинган.







