Ўзбекистон

Тошкент аэропортида маҳаллий авиақатновлар терминалининг олд қисми очилди

Энди автомашиналарнинг терминал олдига келиши соддалаштирилди.

Тошкент аэропортида маҳаллий авиақатновлар терминалининг олд қисми очилди

Бугун, 1 сентябрь куни «Тошкент-3» маҳаллий авиақатновлар терминали олдида икки ҳафта олдин бошланган реконструкция қилиш ишларидан сўнг қурилган йўлак очилиши бўлиб ўтди.

 

Энди транспорт воситаларининг терминал олдига келиши соддалаштирилди. Шундай қилиб, учта алоҳида йўлаклар пайдо бўлди: расмий аэропорт такси хизматлари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар, шунингдек, кузатувчи ва кутиб олувчилар автомобиллари, шу жумладан агрегаторлар билан ишлайдиган таксилар учун.

 

Ҳудудга барча енгил автомобиллар, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача муддатга қисқа муддатли киришга рухсат берилади. автомобилнинг йўлакда ўтказган вақти 10 дақиқадан ошиб кетган тақдирда, ўрнатилган ва ЙҲХБ билан интеграциялаштирилган камералар қоидабузарларга автоматик равишда жарима солади. Шунингдек, келишнинг ўнг ва чап йўлакларини ажратиб турувчи сариқ чизиқда тўхташ тақиқланади ва қоидабузарлик ҳисобланади, бунинг учун жарима ҳам назарда тутилади.

 

“Бугунгача маълум бир хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари терминал олдига кира олмас эди. Эндиликда биз ҳайдовчилар учун халқаро стандартларга мувофиқ, йўловчиларни терминалда қолдириб, олиб кетишлари учун зарур шароитлар яратиб бердик”, — дейилади “Узбекистан Аирпортс” АЖ Авиация хавфсизлиги хизмати хабарида.

 

Вокзал майдонини реконструкция қилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 апрелдаги 159-сонли “Аэропортлар, темир йўл ва автовокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда ҳам терминал олди ҳудудларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент аэропортида маҳаллий авиақатновлар терминалининг олд қисми очилди | Zamon.uz