Эрон элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади
ТИВ раҳбари у билан учрашиб, келгуси фаолиятига муваффақият тилаган.

Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найрободий фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.
“Ўзбекистонда тўрт йиллик фаолиятини якунлаётган Эрон Элчиси Ҳамид Найрободий жаноблари билан учрашдик. Жаноб Элчининг икки мамлакат муносабатларини ҳар томонлама фаоллаштиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”, – деб ёзган вазир.







