Ўзбекистон

Жиззахда Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди

У 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга.

Жиззахда Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди

Жиззахда Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.

 

“Президентимиз ташаббуси билан амалга ошаётган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Зомин аҳолиси даромадининг кўпайишига ва ёшлар бандлигини таъминлашга хизмат қилади. Зеро лойиҳа ортидан маҳаллий аҳоли ишлаб, даромад топадиган кўплаб инфратузилмалар, жумладан, умумий овқатланиш, транспорт, сувенирлар, ресторанлар, кафелар ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари ривожлантирилади”, - дея таъкидлади вилоят ҳокими Эргаш Салиев.

 

“Tres 001” қурилиш ташкилоти томонидан бунёд этилган Зомин аэропорти 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга бўлиб, қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган.

 

Объектда жами 200 дан зиёд ходимлар ва 110 та техникалар билан ишлар олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ҳозирда аэропорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникацияси, учиш-қўниш, ҳаракатланиш йўлаклари ва перронни лойиҳалаш ҳамда қурилиш, учиш ва қўнишни таъминлаш бўйича радио ва аэронавигация ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.

 

Маълумот учун: 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Зоминнинг Даштобод шаҳарчаси темир йўл бекатига “Афросиёб” тезюрар поезди тўхташи ташкил этилган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жиззахда Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди | Zamon.uz