Ўзбекистон

Ўзбекистонда болаларда 50 га яқин буйрак трансплантацияси ўтказилди

Мамлакатда ушбу ноёб жарроҳлик муолажалари орқали ўз саломатлигини тиклаган беморлар сони 15 баробарга ортган.

Ўзбекистонда болаларда 50 га яқин буйрак трансплантацияси ўтказилди

Бундан бир неча йил аввал Ўзбекистонда буйрак ва жигар трансплантацияси амалиётлари ўтказилмаслиги боис беморлар хорижий мамлакатларга даволангани боришга мажбур эди. Табиийки, улар бу жараёнда турли қийинчиликлар ва катта миқдордаги молиявий харажатларга дуч келишарди.

 

Кейинги йилларда тиббиёт, хусусан, трансплантация соҳасини ривожлантириш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор натижасида буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш каби мураккаб амалиётларни Ўзбекистоннинг ўзида бажариш йўлга қўйилди.

 

Хусусан, 2017 йилдан академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак трансплантацияси бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинаётган бўлса, 2021 йилдан тиббиётимиз тарихида илк бор маҳаллий мутахассислар томонидан жигар кўчириб ўтказиш йўлга қўйилди.

 

Натижада юртимизда ушбу ноёб жарроҳлик муолажалари орқали ўз саломатлигини тиклаган беморлар сони 15 баробарга ортиб, йилига 350 тани ташкил қилди. Қолаверса, 2017-2023 йилларда 1 100 та буйрак трансплантацияси ва 70 дан ортиқ жигар трансплантацияси амалга оширилди. Ваҳоланки, бу рақам 2017 йилда атиги 27 тадан иборат эди.

 

Шунингдек, мазкур йўналишда тажриба ва кўникмалар оширилиб, бугунгача турли ёшдаги болаларда 50 га яқин буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

 

Трансплантация дастурининг жорий этилиши нафақат пойтахт, балки ҳудудларда ҳам ушбу ёрдам ҳажмини ошириш ва тана аъзолари терминал шикастланган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш имконини бераётир.

 

Бундан ташқари, юртимизда инсон органларини кўчириб ўтказиш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш тизими ҳам самарали йўлга қўйилди. Айни пайтда улар хорижий давлатларда малака ошириб, чет эллик мутахассислар билан қўшма жарроҳлик амалиётларида иштирок этмоқда.

 

2022 йил май ойида соҳа ривожи йўлида яна бир муҳим қадам ташланди: Президентимиз томонидан “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни имзоланди.

 

Мазкур ҳужжат трансплантацияни амалга оширишнинг мақсад ва шартлари, объектлари, донорлар доираси ҳамда донор ва реципиентнинг ҳуқуқларини белгилаб берди. Уни тайёрлашда АҚШ, Германия, Польша, Россия, Беларусь ва Украина каби давлатларнинг бу борадаги қонунчилиги атрофлича ўрганилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда болаларда 50 га яқин буйрак трансплантацияси ўтказилди | Zamon.uz