Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилади
Унда 70 га яқин хорижий давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Жорий йил 7–8 сентябрь кунлари Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилади.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу конференцияда 70 га яқин хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мавзусининг турли жабҳалари пленар ва сессияли мажлисларда чуқур ва ҳар томонлама муҳокама этилади.
“Халқаро конференция ўзининг қамрови, кўтариладиган мавзуларнинг оламшумуллиги, иштирокчилари ва маърузачиларининг салмоғи билан дунё озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида тарихий ўринга эга бўлади”, — дейилади хабарда.







