Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Мақбарада Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

 

Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, давлат бошқарувини янгидан қурган, тарихимизнинг мураккаб ва оғир даврларида барқарорликни сақлаб, халқимиз манфаатларини таъминлаган.

 

Президент Шавкат Мирзиёев унинг бу хизматларини муносиб қадрлади. Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш бўйича кўп ишлар қилинди. Юртимиздаги йирик мажмуалар, шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинди, Самарқандда мақбара барпо этилди.

 

Фидойиларини эъзозлайдиган халқимиз Биринчи Президентимизни ҳурмат билан ёдга олади. Ушбу хотирлаш маросими ҳам ўтганлар ёдига ҳурмат, ёш авлодга ибрат мактабидир.

 

Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этди. Тадбир якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди | Zamon.uz