Ходимларни “Очиқ бюджет”га овоз тўплашга мажбурлаганлар жавобгарликка тортилади
Қонунчиликда бу мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Президентнинг “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 6-бандига биноан, ходимларни овоз тўплашга мажбурлаш - мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.
Маълумот учун: “Очиқ бюджет” учун овоз бериш жараёни 2023 йил 26 августда бошланди ва 15 сентябрга қадар давом этади.







