Ўзбекистон

Ўзбекистонда меҳмонхоналарга юлдуз тоифасини бериш бўйича янги стандарт белгиланди

Янги тартиб 7 ноябрдан амалга жорий этилади.

Ўзбекистонда меҳмонхоналарга юлдуз тоифасини бериш бўйича янги стандарт белгиланди

Ўзбекистонда юлдуз тоифасига эга меҳмонхоналарга доир талабларни белгилайдиган давлат стандарти қабул қилинди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.

 

Президент қарорига кўра, 2023 йил 1-октябргача хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда камида 50 та меҳмонхонага “тўрт юлдуз” ва 200 тасига “уч юлдуз” олиб бериш чораларини кўриш вазифаси белгиланган. Шу сабабли Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳаси илғор ривожланган давлатларнинг меҳмонхоналарга юлдуз тоифасини белгиловчи ҳужжатларининг талаблари ўрганилди.

 

Ўрганиш натижасида амалдаги давлат стандарти талаблари қайта кўриб чиқилди ва балли таснифлаш орқали юлдуз тоифасини берувчи янги стандарт лойиҳаси Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси билан биргаликда ишлаб чиқилди. Янги давлат стандартига киритилган талаблар Hilton, Hampton by Hilton, Hyatt Regency Tashkent, Wyndham Hotels & Resorts меҳмонхоналари бизнес вакиллари ва бошқа меҳмонхона вакиллари билан келишилди.

 

Ушбу давлат стандарти меҳмонхоналарни балли асосда таснифлаш тизимини белгилайди. Тоифалар “” (юлдуз) белгиси билан белгиланади ва бешта тоифа бўйича таснифланади. Жойлаштириш воситалари учун – энг юқори тоифа “***” (беш юлдуз) ва энг паст “” (битта юлдуз) ҳисобланади.

 

Жойлаштириш воситалари мазкур давлат стандартининг иловасига мувофиқ таснифланади. Бунда “м” бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди. Мажбурий бўлмаган талаблар бажарилганда эса қўшимча балл берилади. Баллар йиғиндисига кўра тегишли юлдуз тоифаси берилади.

 

Янги давлат стандарти 2023 йилнинг 7 ноябридан амалга жорий этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда меҳмонхоналарга юлдуз тоифасини бериш бўйича янги стандарт белгиланди | Zamon.uz