Ўзбекистон

Тонгги бадантарбиянинг қандай фойдалари бор?

Жисмоний машқлар тана мушакларини бақувват, бўғимларни ҳаракатчан, қоматнинг тўғри шаклланишига ёрдам беради.

Тонгги бадантарбиянинг қандай фойдалари бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, камҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақадар муҳимлигидан огоҳ этади.

 

Қуйида тиббиёт фанлари доктори, профессор Гавҳар Тулабоеванинг фойдали жисмоний машқлар ҳақидаги тавсия ва хулосалари билан танишасиз.

 

Жисмоний машқлар тана мушакларини бақувват, бўғимларни ҳаракатчан, қоматнинг тўғри шаклланишига ёрдам беради, — дейди мутахассис. — Барчаси эрталабки бадантарбиядан бошланади. Бу жараёнда бажариладиган машқлар организмнинг бирор аъзоси ёки тизимига эмас, балки бутун танага бирдек ижобий таъсир этади. Яъни ички органларда моддалар алмашинувини яхшилайди.

 

Яна бир факт: жисмоний ҳаракат ва машқлар таъсири остида тўқималарнинг кислородга бўлган эҳтиёжи 8-10 баробар ортади. Шу боис қисқа эмас, такрорий машқлар организмни соғломлаштиришга хизмат қилади.

 

Шунингдек, ушбу машғулотлар тизимли бажарилганда тана тўқималари озиқ моддаларни яхши ўзлаштиради. Бундай ҳаракатлар асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Жумладан, бадантарбиядан сўнг одамнинг ҳам жисмоний, ҳам ақлий фаолияти яхшиланади.

 

Инсоннинг нафас ҳаракатлари кечки уйқу маҳали кундузгига нисбатан анча секинлашиши маълум. Бадантарбия чоғида бажариладиган нафас машқлари эса ўпкани етарлича тоза ҳаво билан тўйинтиради.

 

Қолаверса, жисмоний фаоллик организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини оширади, юрак ва нафас олиш тизимини мустаҳкамлаб, ичак ва буйрак фаолиятини яхшилайди. Суяк ва бўғимларнинг тўғри шаклланиши ҳамда мустаҳкамланишига ёрдам беради. Тана вазнини меъёрда ушлаб, фикрлаш ва билим олиш қобилиятини кучайтиради.

 

Машқлар “оддийдан — мураккабга” тамойили асосида, поғонама-поғона бажарилади. Бунда организмдаги барча тизим ва мушакларнинг мутаносиб иштирок этишини таъминлаш лозим. Шунда бирор тана аъзоси ортиқча зўриқишига йўл қўйилмайди.

 

Бадантарбиядан олдин организмни жисмоний чиниқтириш зурур. Бундан ташқари, пиёда  юриш ва югуриш — жисмоний фаол ҳаёт кечиришнинг энг фойдали усулларидан бири. Бундай машғулотлар оёқ мушакларини мустаҳкамлаб, қон айланиш ва иммун тизимини яхшилайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тонгги бадантарбиянинг қандай фойдалари бор? | Zamon.uz