Ўзбекистон

“Заправка”ларда кунлик лимит ўрнатилдими?

Энергетика вазирлиги тармоқдаги хабарларга изоҳ берди.

“Заправка”ларда кунлик лимит ўрнатилдими?

Ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида кунлик лимит қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, табиий газ баланси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январда “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ ишлаб чиқилади ва шу асосда ресурслар ҳамда тақсимот баланси шакллантирилади.

 

Бугунги кунда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан 1 173 та АГТКШга 2023 йилнинг 8 ойида 2,5 млрд куб метр табиий газ етказиб берилган. Бу миқдор ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 106 млн куб метр кўпдир.

 

Бундан ташқари, табиий газ етказиб беришда газ қувурларининг гидравлик ўтказувчанлигидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб асосида соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик газ ҳажмлар белгиланади. Мазкур белгиланган газ ҳажмлари эса истеъмолчилар билан тузиладиган шартномаларда кўрсатиб ўтилган бўлиб, истеъмолчиларнинг буюртмаси асосида шакллантирилади.

 

Шунингдек, истеъмолчилар қўшимча газ ҳажми хариди юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган тартиб бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Бунда газ таъминоти ташкилотлари табиий газ ресурслари ва газни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ ажратилган ҳажмлардан келиб чиқиб, буюртмаларни қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Заправка”ларда кунлик лимит ўрнатилдими? | Zamon.uz