Ўзбекистон

Энди намунали оилалар кўкрак нишони билан тақдирланади

“Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди.

Энди намунали оилалар кўкрак нишони билан тақдирланади

Ҳукумат қарори билан “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди.

 

Қарорга кўра, ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.

 

Шунга мувофиқ, ҳар йили 1 мартгача Хотин-қизлар фаоллари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар шакллантирилади. Таклифлар туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этилади.

 

Ҳар йили 15 мартгача номзод оилалар ҳар томонлама ўрганилиб, 15 апрелгача энг муносиблари бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

 

Номзод оилалар танланаётганда, жумладан, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 

—оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этган;

—оила аъзолари илмли, зиёли бўлган, шунингдек, илмий даражага эга бўлган;

—ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олган;

—оилавий спорт билан шуғулланиб, республика ва халқаро даражадаги ютуқларга эришган;

—оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган.

 

Кўкрак нишони билан мукофотланган оилалар 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тақдирланади. Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига “Ибратли оила” белгиси ўрнатилади. Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Президентнинг 2022 йил 7 мартдаги фармони билан таъсис этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Энди намунали оилалар кўкрак нишони билан тақдирланади | Zamon.uz