Ўзбекистон

Жорий ўқув йили 733 минг нафарга яқин бола 1-синфга қадам қўйди

Ҳозирда Ўзбекистонда 10 минг 296 та мактаб фаолият юритмоқда.

Жорий ўқув йили 733 минг нафарга яқин бола 1-синфга қадам қўйди

Янги ўқув йилига, 1-синфга қабул жараёнлари 20-июндан бошланган. Аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023/2024-ўқув йили бошланиши муносабати билан боғчаларда “Салом, боғча”, мактабларда “Биринчи қўнғироқ”, “Мустақиллик дарси” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсия ҳамда намунавий сценарий ишлаб чиққанди.

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори Воҳид Ҳамидовга кўра, энди ҳар бир ўқувчининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда ўқиш давом эттирилади. Бунга қадар 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар бир хил таълим дастури асосида билим олган.

Шунингдек, 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар бола учун “Президент совғаси” хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда. "Президент совғаси" ичида 12 турдаги ўқув қуроллари бор.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жорий ўқув йили 733 минг нафарга яқин бола 1-синфга қадам қўйди | Zamon.uz