Россия Даниядаги консуллигини ёпди
Бу Москванинг Копенгагенга жавобидир.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Даниядаги консуллик иши тўхтатилганини маълум қилди.
“Дания расмийларининг Россия дипломатик вакиллари сонини қисқартириш бўйича қарори муносабати билан Даниядаги элчихона консуллик бўлими ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди”, — дейилади хабарда.
6 сентябрдан бошлаб Даниядаги Россия фуқаролари ҳар қандай консуллик масалалари бўйича ариза ва ҳужжатларни топшириш имконига эга эмас. Тайёр ҳужжатлар - паспорт, визалар, ҳужжатлар ва сертификатлар бериш 25 сентябргача амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дания Россия элчихонаси ходимларини қисқартиришни эълон қилганди.







