Сиёсат

Cенат раиси Минскда Александр Лукашенко билан учрашди

Шунингдек, жорий йил охири ёки келаси йил бошида Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

Cенат раиси Минскда Александр Лукашенко билан учрашди

Учрашувда Лукашенко ўзининг Тошкентга ташрифи Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигида амалга оширилганини урғулаган. 

“Беларусь муносабатларни ривожлантиришга ва ҳар қандай технологияни баҳам кўришга тайёр. Биз сизни доим қўллаб-қувватлаймиз, чунки сизнинг тинчликсеварлик, қўшнилар ва бошқа давлатлар билан дўстона муносабатлар йўлингиз бизнинг ҳам йўналишимиздир”, – деган у.

Лукашенко Беларуснинг ШҲТга аъзо бўлиши масаласида кўрсатилаётган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган.

У, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев уни Ўзбекистонга таклиф қилганини айтган: “Яқин кунларда қочиб, сизнинг тоғларингизга ташриф буюришга ҳаракат қиламан”. Танзила Норбоева Ўзбекистон президентининг саломи ва мамлакатга ташриф буюриш учун таклифини етказган.

Беларусь Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Лукашенко жорий йил охири ёки келаси йил бошида Ўзбекистонга ташрифи буюриши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Cенат раиси Минскда Александр Лукашенко билан учрашди | Zamon.uz