Фарғонада 7 киши ароқдан заҳарланди
Улар қўлбола усулда тайёрланган ароқни истеъмол қилган.

Фарғонанинг икки туманида заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 5 сентябрь куни Қўштепа туманида яшовчи 2 нафар фуқаро номаълум моддадан заҳарланиш оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Шунингдек, Олтиариқ туманида яшовчи 5 нафар фуқаро ҳам номаълум моддадан заҳарланиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Терговга қадар текширув давомида Қўштепа туманида яшовчи фуқаро А.Д. бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар тайёрлагани ва умумий овқатланиш шохобчасига сотганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи А.Д. процессуал тартибда ушланди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.







