Ўзбекистон

Қашқадарёда эркак аёлини арра билан ўлдиргани айтилмоқда

Ҳодисага оилавий можаро сабаб бўлган.

Қашқадарёда эркак аёлини арра билан ўлдиргани айтилмоқда

 

Қашқадарёда эркак оилавий можаро сабаб хотинини электрон арра билан ўлдиргани айтилмоқда. Бу ҳақда “Сукут сақлама” лойиҳасида хабар берилди.

 

Қайд этилишича, 2007 йилда турмуш қурган ва 3 нафар фарзандли эр-хотин оилавий можаро сабаб жанжаллашиб қолган. Эркак аёлини ота-онасиникига жўнатиб юборган ва 2 нафар ўғлини кўришга рухсат бермаган.

 

Бир куни эркак занжирли арра билан аёлининг юзи ва бўйнига бир неча марта урган. Шундан сўнг эркак отасига қўнғироқ қилган. У келинининг қонга беланган жасадини кўриб, дарров участка нозири ва келиннинг укасига қўнғироқ қилган. Аёлга тез ёрдам чақирилган, бироқ у касалхонада вафот этган.

 

Эркак ички ишлар органларига бориб, қилмишидан пушаймонлигини ва айбига иқрорлигини айтган.

 

Тергов давомида эркакнинг ҳаракатларида аёлни ўлдириш мақсади борлиги аниқланган, чунки у учрашувдан бир неча кун олдин занжирли арра сотиб олган. Суднинг 2023 йил 7 июндаги ҳукми билан айбланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда эркак аёлини арра билан ўлдиргани айтилмоқда | Zamon.uz