Ўзбекистон

7-10 сентябрда инклюзив санъат анжумани ўтказилади

Анжуманнинг мақсади имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган санъат соҳасидаги энг аъло инклюзив тажрибаларни мунозара қилиш ва тўпланган билимларни етказишга қаратилган.

7-10 сентябрда инклюзив санъат анжумани ўтказилади

 

7−10 сентябрь кунлари Тошкентда илк барча учун очиқ ва баробар инклюзив санъат анжумани бўлиб ўтади. Бугун Тошкентдаги Халқаро анжуманлар саройи майдонида Россиядан инклюзив санъат экспертлари ва Ўзбекистон ижтимоий соҳа мутахассисларини бирлаштирган халқаро профессионал тадбирнинг очилиш маросими ўтказилди.

 

Анжуман дастуридан турли соҳаларда инклюзия масалаларига ихтисослашган етакчи россиялик мутахассисларнинг амалий машғулот ва маҳорат дарслари, рус ва ўзбек тилларида имо-ишора тили ва тифлошарҳлашдан фойдаланган ҳолда инклюзив спектаклларнинг очиқ намойиши, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кишилар ҳақидаги фильмни томоша ва муҳокама қилиш ўрин олган.

 

Форум тадбирларида иштирок этиш учун олдиндан https://inclusive-uz.art сайти орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Иштирок этиш бепул. Шунингдек, юқоридаги сайтда дастурлар ва жадваллар ҳақида кўпроқ маълумот олиш мумкин.

 

Форум Алишер Усмонов номидаги “Санъат, фан ва спорт” хайрия фонди, Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 

Форум дастури Стремление жамғармаси ва АСДИИСК инклюзив санъат ассоциацияси иштирокида амалга оширилмоқда.

 

Таъкидланишича, анжуманнинг устувор вазифаси имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган санъат соҳасидаги энг аъло инклюзив тажрибаларни мунозара қилиш ва тўпланган билимларни етказишдан иборат.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

7-10 сентябрда инклюзив санъат анжумани ўтказилади | Zamon.uz