Бу йилги Тошкент халқаро кинофестивалида қайси давлатлар илк бор иштирок этади?
Жорий йилнинг 29 сентябридан 2 октябрига қадар Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 29 сентябридан 2 октябрига қадар Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.
Мазкур фестивалда Австралия, Индонезия, Марокаш, Сенегал, Тунис, Черногория каби давлатлар илк бор иштирок этади.
Бундан ташқари, фестивалда Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ, Франция, Япония каби 40 га яқин давлат киноижодкорларидан таркиб топган делегациялар ҳам қатнашади.
Маълумот учун, фестивалга Украина, Қозоғистон, Исроил, Хорватия, Япония, Польша, Латвия, Чили, Корея, Эстония, Португалия, Сингапур, Россия ва бошқа 30 га яқин давлатлардан фильмлар келиб тушмоқда.







