Ўзбекистон

Ихтисослашган прокурорлар корпуси қандай вазифаларни бажаради?

Мамлакатимизда тизимли изчилликда суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси қандай вазифаларни бажаради?

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш асосий устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда бу масалада қабул қилинган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси билан боғлиқ асосий жиҳатлар қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида ҳам ўзининг аниқ ифодасини топди.

 

Янги таҳрирдаги Конституциямизга асосан ҳар кимга нафақат ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи, балки бузилган ҳуқуқларни тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиш ҳуқуқи кафолатланди.

 

Бундай конституциявий норма эса жаҳон андозаларига, халқаро стандартларга тўлиғича монанд бўлиб ҳисобланади.

 

Суд ҳокимиятининг ва шу билан бирга судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилган талаблар янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 23-бобида мустаҳкамланган бўлиб, улар томонидан одил судловни амалга ошириш фаолиятига бирор-бир тарзда аралашиш имкониятини таъқиқлайди.

 

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.01.2023 йилдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-11-сон Фармони  қабул қилинган бўлиб, мазкур Фармон билан прокуратура органлари зиммасига бир қатор вазифалар юклатилган.

 

Мазкур Фармонда одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар, яъни:

 

қонунчиликда белгиланган тартибда судларда ишларни кўришда прокурор ваколатини таъминлаш;

 

суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш, жиноят ишлари бўйича судларда давлат айбловини фақат қонунга асосланиб, холисликни сақлаган ҳолда сифатли қўллаб-қувватлаш;

 

фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишига эришиш;

 

суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда суриштирув ва тергов органлари ходимларининг амалий кўникмалари ҳамда малакасини ошириш ишларига кўмаклашиш белгиланган.

 

Мазкур Фармонга асосан Бош прокурорнинг соҳавий буйруғи қабул қилиниб, унга кўра, Бош прокуратуранинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари: Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларининг шу йўналиш бўйича тегишли бўлим ва тармоқлари; туман (шаҳар) прокурорларининг ушбу йўшналиш бўйича ўринбосарлари ва ёрдамчилари Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси этиб белгиланди.

 

Ихтисолашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширади ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари уларнинг судда иштироки билан боғлиқ фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди. 

 

Эндиликда суд ишларини юритишда прокуратура инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, давлат ва жамият манфаатлари ҳимоячиси сифатида янгича ҳуқуқий мақомда фаолият юритади.

 

Шу билан бирга, прокуратура органлари томонидан мазкур Фармон ҳамда Мурожаатномада белгиланган вазифаларга асосан мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш ҳамда одил судловни таъминлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилиши давом эттирилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси қандай вазифаларни бажаради? | Zamon.uz