Ўзбекистон

“Мақсадимиз турли мамлакатларнинг анъанавий спорт турлари орқали уларнинг маданиятини тарғиб қилишдир”

Туркия президентининг ўғли Хивадаги Этноспорт фестивалида иштирок этмоқда.

“Мақсадимиз турли мамлакатларнинг анъанавий спорт турлари орқали уларнинг маданиятини тарғиб қилишдир”

 

Бугун Хива шаҳрида жойлашган “Ичан-қалъа” мажмуасида халқаро Этноспорт фестивалига старт берилди. Ўтказилаётган мазкур мусобақаларда дунёнинг 63 дан ортиқ давлатидан спортчилар ўзаро баҳс олиб боришмоқда. Zamon.uz сайти мухбири айни дамда жараёнларни кузатиб бормоқда.

 

Фестивалда бевосита Бутунжаҳон Этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған ҳам иштирок этмоқда. Бугун бўлиб ўтган саммитдан сўнг Нажмиддин Билол Эрдоған мазкур фестивалнинг аҳамиятли томони ва нега айнан Хива шаҳрида ўтказилаётгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

“Бундай фестивалларга  қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу йил баъзи сабабларга кўра фестивални Туркияда ўтказа олмадик, шунинг учун гўзал ва қадимий Хива шаҳрини танладик. Бу эса кўпчиликка маъқул келди. Жуда кўп инсон бу шаҳарни кўришни хоҳлайди.

 

Бугун ҳақиқатдан ҳам ажойиб учрашув бўлди. Ушбу тадбирга 60 дан ортиқ давлатдан 2000 га яқин спортчилар, иштирокчилар ва меҳмонлар ташриф буюришди. Шу муносабат  билан биз Ўзбекистоннинг бу  гўзал шаҳрини кўпчиликка таништиришга ёрдам беряпмиз. Бундан ташқари, Хивага ташриф буюрган барча меҳмонларга Ўзбекистоннинг анъанавий спорти ва маданияти билан яқиндан таништирамиз. Умуман олганда, барчамизнинг  мақсадимиз дунёдаги турли мамлакатлар ва жамиятларнинг анъанавий спорт турлари орқали уларнинг маданиятини тарғиб қилишдир.

 

Маданият алмашинуви ўзаро ҳурмат доирасида амалга оширилади. Шахсан мен ўзаро ҳурматни ўрнатиш учун,  ҳар бир киши ўз маданиятини ўзига ишонган ҳолда тақдим этиши зарур деб ҳисоблайман. Бу каби тадбирлар ана шундай мақсадларимизга замин яратади. Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси ҳамда ташкилотга ҳисса қўшган барча ҳомийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”, — дейди у.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Мақсадимиз турли мамлакатларнинг анъанавий спорт турлари орқали уларнинг маданиятини тарғиб қилишдир” | Zamon.uz