Ўзбекистонда нефт отилиб чиқаётгани айтилди
Ҳолатга Энергетика вазирлиги изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳудудида нефт отилиб чиқаётгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев муносабат билдирди.
Дастлабки ўрганишларга кўра, бу воқеа Ўзбекистонда юз бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Мутахассисларнинг билдиришича, видеолавҳалардаги суюқлик нефть эмас.
Шу билан бирга, видеолавҳаларнинг бири камида 8 ой аввал португал, араб ва хитой тилларидаги изоҳлар билан, иккинчиси эса икки ярим йил муқаддам ҳеч бир изоҳсиз тарқатилгани аниқланган.







