Ўзбекистон

Ўзбекистонда самолётлар импорти соддалаштирилади

Масъул вазирликларга октябрь ойига қадар бу борадаги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Ўзбекистонда самолётлар импорти соддалаштирилади

 

Ўзбекистонда хусусий авиакомпанияларни ривожлантириш учун ҳаво кемаларини вақтинча олиб киришни осонлаштириш режалаштирилмоқда. Бу Президентнинг 4 сентябрдаги тадбиркорлар билан мулоқотидан сўнг қабул қилинган қарорига илова қилинган «йўл харитаси»да назарда тутилган.

 

Гап ижара ва лизинг шартларида вақтинча олиб кирилган, чиқарилган кундан бошлаб 25 йилдан ортиқ бўлмаган ҳаво кемаларини олиб киришда даврий божхона тўловларини тўлашдан озод қилиш ҳақида бормоқда.

 

Масъул вазирликларга октябрь ойига қадар бу борадаги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Божхона кодексига мувофиқ, даврий божхона тўловлари товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимида турган ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун, ушбу товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасининг беш фоизи миқдорида чет эл валютасида ҳисобланади.

 

Бундай тўловлар миллий валютада Марказий банк томонидан тўлов кунида белгиланган расмий курс бўйича тўланади. Маблағлар давлат бюджетига ўтказилади. Даврий божхона тўловларини ҳисоблашда товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган куни амалдаги божхона тўловлари ставкалари қўлланилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда самолётлар импорти соддалаштирилади | Zamon.uz