Журналист Мавжуда Мирзаева 6 йилга қамалиши мумкин
Ёпиқ суд мажлисида прокурор уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

“Kompromat иши” бўйича айбланаётган собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаевани 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш сўралди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Унда айтилишича, ёпиқ тарзда кўрилган судда прокурор журналист Мавжуда Мирзаевани 6 йилга озодликдан маҳрум қилишни ҳамда унинг журналистлик фаолиятини 3 йилга тақиқлашни сўраган.







