Тошкент шимолий вокзалида бир босқичли назорат пункти жорий этилди
Эндиликда ҳужжатларни текшириш бир жойда амалга оширилади.

Тошкент шимолий вокзалида бир босқичли назорат пункти жорий этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
Эндиликда вокзалда ҳужжатларни текшириш ва багажни кўздан кечириш бир жойда амалга оширилади.
Илгари «Тошкент-Жанубий», шунингдек, Самарқанд ва Намангандаги темирйўл вокзалларида бир босқичли назорат-ўтиш пунктлари жорий қилинганди.







