Ўзбекистон

Чангли ҳавода нима қилиш керак?

Санепидқўмита бу бўйича тавсиялар берди.

Чангли ҳавода нима қилиш керак?

 

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг бўрони кўтарилиши кузатилмоқда. Ҳаво таркибидаги чанг зарралари уйлар, ишхоналар, автомобилларнинг эшик-деразаларидан сизиб кириб, ёпиқ хоналар ҳавосини ҳам чанг заррачалари билан ифлослантириши мумкин. Бундан ҳолатда нима қилиш керак?

 

—Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;

 

—Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;

 

—Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);

 

—Калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;

 

—Кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш;

 

—Устки кийимларни (костюм, плаш, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш;

 

—Ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;

 

— Кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;

 

—Ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш;

 

—Суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулоталари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.

 

—Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак:

 

— Уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;

 

— Чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чанг ютгич ёрдамида тозалаш керак (ковролин, гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.

 

— Чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;

 

— Оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш керак;

 

—Хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш.

 

Нафас йўлида сурункали касалликлари борларга чангли ҳавода ташқарига чиқмаслик тавсия қилинади.

custom img

Ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласи эътиборсиз қолмади: 3 хонали уй берилди

Янги хонадоннинг калити хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган қутқарувчининг яқинларига топширилди.

custom img

31 август учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди

Нарендра Моди Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

custom img

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўм этиб белгиланганди.

custom img

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Давлат органи аксини исботламагунча тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган деб ҳисобланади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни ўтказилади.

custom img

Сурхондарёда таътилдаги ходимни мажбуран ишга чиқарган раҳбар жазоланди

Узун туманидаги давлат муассасасида ходим қонуний таътилда бўлишига қарамай, розилигисиз ишга жалб этилгани аниқланди.

custom img

Ўзбекистонга кўчиб келувчилар сони 2,5 баравар ошди

Хориждан доимий яшаш учун асосан Россия ва Қозоғистондан кўчиб келишмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"