Ўзбекистон

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёни илм-маърифат, юксак технологиялар ва инновациялар бирлашган умумий интеллектуал маконга айлантириш стратегик мақсад эканини таъкидлади. Бу ҳақда Президентнинг Тошкентда ўтказилаётган Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига йўллаган табригида айтилди.

 

Давлат раҳбари минтақа мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва амалий шериклик мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, давлатларнинг келгуси тараққиёти таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва ислоҳотлар самарадорлигига ҳам боғлиқ.

 

Президент Жаҳон банки прогнозларига кўра, Марказий Осиё иқтисодиёти 2026 йилда 5,8 фоизга ўсиши кутилаётганини маълум қилди. Қарийб 85 миллион аҳоли истиқомат қиладиган минтақанинг асосий бойлиги билимга интилаётган ёш авлод экани таъкидланди.

 

Мирзиёев Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантирилганини билдирди. Таълимга сарфланган маблағ ёшлар келажаги, жамият фаровонлиги ва мамлакатнинг узоқ муддатли рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган сармоя сифатида баҳоланди.

 

Президент мактабгача ва мактаб таълими, касбий ва олий таълим ҳамда илм-фан бошқарувини ягона тизимга бирлаштириш бўйича қадамлар ташланганини қайд этди. Мақсад — боланинг дастлабки таълимидан етук мутахассис ва олим бўлиб шаклланишигача бўлган босқичларнинг узвийлигини таъминлаш.

 

Шунингдек, ҳар бир бола яшаш жойидан қатъи назар сифатли таълим олиши, ўз истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Давлат раҳбари келгуси ўн йилда кўплаб касбларга бўлган талаб ўзгариши ва янги мутахассисликлар пайдо бўлишини қайд этди. Шу сабабли таълим тизими ёшларга билим бериш билан чекланмай, уларда мустақил фикрлаш, ижодкорлик, масъулият ва умр давомида ўрганиш кўникмаларини ҳам шакллантириши керак.

 

Бунинг учун ўқитувчилар мақомини ошириш, таълим мазмунини янгилаш, ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга йўналтириш ҳамда мактаблар, техникумлар, университетлар ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш вазифалари белгиланди.

 

Қизлар, қишлоқ ва чекка ҳудудларда яшовчи болалар, шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш ҳам муҳим йўналиш сифатида қайд этилди. Сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва замонавий муҳандисликни ривожлантириш, университетларни илмий ишланмалар марказига айлантириш ҳамда ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.

 

Президент сув ва энергетика хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ҳамда меҳнат бозоридаги технологик ўзгаришлар каби муаммоларни ҳал этишда мамлакатлар билим ва имкониятларини бирлаштириши кераклигини билдирди.

 

Шу муносабат билан университетлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларни кўпайтириш, талабалар ҳамда олимлар алмашинувини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.

 

“Бизнинг бу соҳадаги стратегик мақсадимиз – Марказий Осиёни ўзаро ишонч ва дўстлик диёрига, илм-маърифат, юксак технологиялар ва инновациялар бирлашган умумий интеллектуал маконга айлантиришдир”, — деди Президент.

 

Давлат раҳбари форум доирасида ушбу мақсадга хизмат қиладиган янги ғоялар, амалий таклифлар ва ташаббуслар илгари сурилишига ишонч билдирди.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

У крипто-савдо билан бирга Теlegram орқали 140 та хорижий виртуал телефон рақамини сотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Мусобақа мамлакат ҳудудларидаги иқтидорларни саралаш ва профессионал спортга йўналтиришга хизмат қилади.