Ўзбекистон

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда гашиш мойи ва гашиш моддаларини аниқлади. Учта ҳолат бўйича жами 5 килограммдан ортиқ наркотик модда ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

 

Маълум қилинишича, Юнусобод туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс тўхтатилиб, текширилди. Унинг ёнидан учта кичик идишда жами 257 грамм гашиш мойи топилди.

 

Кейинчалик унинг яшаш манзилида ўтказилган текширувда соф оғирлиги 2 килограмм 831 грамм бўлган гашиш мойи ва электрон тарози ашёвий далил сифатида олинди. Маълум қилинишича, ушбу шахс интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда ишлаган.

 

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда ҳам наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

 

Жумладан, Фарғона туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган 982 грамм гашишни шартли харидорга 10 700 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида ушланди.

 

Яна бир ҳолатда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро қўшни давлатдан контрабанда қилинган ва Фарғона туманидаги яширин жойга қолдирилган 956 грамм гашишни олиб, уйига қайтаётганида қўлга олинди.

 

Қайд этилишича, учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Ҳозир ҳужжат матни Таиланд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйдаги иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.