Нарендра Модидан Шавкат Мирзиёевгача: ижтимоий тармоқларда фаол сиёсатчилар

Дунё етакчилари асосан қандай тармоқлардан фойланади? Уларнинг "подписчик"лари қанча?

Нарендра Модидан Шавкат Мирзиёевгача: ижтимоий тармоқларда фаол сиёсатчилар

 

Дунё етакчилари асосан, қандай тармоқлардан фойланади? Уларнинг "подписчик"лари қанча? Қизиқарли сиёсат саҳифасининг бу галги сонида интернетда ҳам фаол раҳбарлар ҳақида маълумот берамиз.

 

Kepios рақамли консалтинг фирмаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, қарийб 5 миллиард одам ёки дунё аҳолисининг 60,6 фоизи ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчи ҳисобланади.

 

Ўртача ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси еттита платформага уланган, улардан энг оммабоплари — WhatsApp, Instagram, Х, Facebook ва Telegram. Ҳатто, бу тармоқлар дунё етакчиларини ҳам, аллақачон, ўз “қармоғига илинтириб” улгурган. Қизиқарли сиёсат саҳифасининг бу галги сонида интернетда фаол бўлган сиёсатчилар ҳақида маълумот берамиз.

 

 

 

Kepios ўтказган тадқиқотга кўра, тармоқларда энг кўп кузатилган сиёсатчилардан бир — Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди. Унинг Х (собиқ Twitter)да 91,6 миллион обуначиси бор: World of Statistics маълумотларига кўра, Модининг интернетдаги саҳифалари энг кўп кузатувчига эга аккаунтлар орасида 8-ўринда туради. Моди Instagram’да ҳам жуда фаол. Уни 78,6 миллион одам кузатади.  Facebook’да эса 48 миллион обуначиси бор.

 

 

 

АҚШ президенти Жо Байден кекса бўлишига қарамай, уни Facebook, Х ва Instagram’да бир эмас иккитадан аккаунти бор. Америка етакчисининг Facebook саҳифаларини 11 миллион, Х’ини 33,2 (37,4) миллион киши кузатади. Аммо Байден Instagram’да унча фаол эмас – 19,6 (17,4) миллион обуначига эга.

 

 

 

Индонезия президенти Жоко Видодо Instagram’да катта аудиторияга эга. Унинг 55,1 миллион обуначиси бор. Хда уни  20 миллион, Facebook’да эса 10 миллион “подписчиги” бор.

 

 

 

Украина президенти Владимир Зеленский Instagram’даги энг катта аудиторияга эга обуначилардан. Уни айни пайтда 16,9 миллион мухлисга эга. Бундан ташқари, Украина етакчисини 7,3 миллион Х'да, 3,2 миллион Facebook фойдаланувчиси кузатиб бормоқда. Шунингдек, Зеленский Telegram'да ҳам жуда фаол. 

 

 

 

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампни эса Хда 87,3 миллион, Facebook'да 34 миллион, Instagram’да 23, 4 миллион одам кузатади.

 

 

 

Бразилия президенти Луис Игнасио Лулу да Силванинг Instagram’и ҳам унинг бошқа ижтимоий тармоқларига қараганда машҳурроқ – 13 миллион обуначига эга. Шунингдек, унинг Х'да 8,1 миллион, Facebook'да 5,6 миллион обуначиси бор.

 

 

 

Мексика президенти Андрес Мануэль айни вақтда Facebook'да 4,9 миллион, Х'да 10,1 миллион, Instagram’да 1,3 миллион одамнинг диққат марказида.

 

 

 

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Х'да 9,4 миллион, Telegram'да 20,8 минг, Facebook'да 4,7 миллион, Instagram'да 3,2 миллион обуначиси бор.

 

 

 

Риши Сунакнинг Х'да 2,1 миллион ва Instagram'да 2,3 миллион обуначиси бор. Facebook'да эса уни атиги 0,5 миллион фойдаланувчиси бор холос.

 

 

 

Марказий Осиё давлатлари етакчилари ҳам замон билан ҳамнафас. Улар ҳам фаолиятини доимий равишда ижтимоий тармоқларга жойлаб боради. Одатда, уларнинг расмий саҳифаларини матбуот котиблари юритади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий тармоқлар энг кўп обуначига эга сиёсатчи ҳисобланади. Хусусан, Давлат раҳбари Telegram'да 172,6 минг, Facebook'да 386 минг, Instagram'да 4,7 миллион, Х'да эса 140,7 минг обуначига эга.

custom img

Украина ҳукумати истеъфога чиқди

Олий Рада Юлия Свйрйденкони бош вазир лавозимидан озод қилди.

custom img

Жазирама кунларда очиқ ҳаводаги ишларни 11:00–16:00 оралиғида тўхтатиш тавсия этилди

Меҳнат инспекцияси жазирама шароитида иш берувчилар учун мажбурий талабларни эълон қилди.

custom img

Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

Тўғри суғориш тартиби ўсимликларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилиб, намликни узоқроқ сақлашга ёрдам беради.

custom img

Тошкент ва Қашқадарёда пора олган мансабдорлар қўлга олинди

15 минг доллар ва 17 млн сўм пора билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

custom img

Мустақил изланувчиликка қабул: PhD вa DSc учун қабул бошланди

PhD ва DSc учун ҳужжат топширувчиларга илмий мақолалар, тезислар ҳамда суҳбатдан ўтиш талаблари белгиланган.

custom img

Бекободдаги металлург қиз Зулфия мукофоти билан тақдирланди

Mеталлургия комбинатига ташриф чоғида Дилноза Примқулова президентга бағишлаб ёзган шеърини ўқиб берганди.

custom img

Жазирама сабаб Қашқадарёда ҳам юк машиналари ҳаракати чекланади

Чеклов автомобиль йўллари қопламасини сақлаш ва уларнинг муддатидан олдин шикастланишининг олдини олиш мақсадида жорий этилди.

custom img

Иш ҳақи кечиктирилса, ходимга компенсация тўланади

Бу меҳнат муносабатларини соддалаштириш, уларни рақамлаштириш ва ходимлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасида белгиланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"