Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими бўлди
Бу ҳақда туманда ўтказилган сессияда маълум қилинди.

Шерзод Раҳмонов Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Нарпай туманида бўлиб ўтган сессия ишида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, туманда олиб борилаётган ишлар, сектор раҳбарлари ва туман ташкилотлари раҳбарлари олдида турган навбатдаги вазифаларга тўхталиб ўтган.
Сессияда депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Раҳмонов Шерзод Шуҳратович Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.







