Ўзбекистон

Самарқанд ва Тошкентда тарихий ёдгорликларга 288 миллион сўм зарар етказилди

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Самарқанд ва Тошкентда тарихий ёдгорликларга 288 миллион сўм зарар етказилди

 

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

 

Ушбу тадбирлар натижасида минг йиллик тарихга эга бўлган кўплаб тарихий ёдгорликлар йўқолиб кетиш хавфидан сақлаб қолинмоқда.

 

Хусусан, Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган IV-VIII асрларга оид “Номсизтепа-3” археология ёдгорлигини 9,6 м2 қисми фуқаро О.Т. томонидан ўзбошимчалик билан бузиш ҳаракатлари бошлангани аниқланиб, ўз вақтида тўхтатиб қолиниши натижасида ушбу тарихий ёдгорликнинг 652 м2 майдони сақлаб қолинди. 

 

Шу каби, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган илк ўрта асрларга оид “Қўшқўрғонтепа” археологик ёдгорлигини 7,4 м2 тупроқ қисми маҳаллий фуқаролар томонидан ноқонуний равишда кесиб олиш ҳаракатлари бошлангани аниқланиб, жиноий қилмишлар ўз вақтида олди олиниши натижасида ушбу объектнинг 492 м2 майдони сақлаб қолинди.

 

Ёдгорликларга етказилган жами 288 миллион сўм зарар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқанд ва Тошкентда тарихий ёдгорликларга 288 миллион сўм зарар етказилди | Zamon.uz