Ўзбекистон

2030 йилга келиб ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 90 фоизга етказилади

Ялпи мажлисда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш хусусида кўтарилган масала ҳал этилди.

2030 йилга келиб ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 90 фоизга етказилади

 

Ҳозирги кунда республикада 25,6 фоиз аҳолига ичимлик сув махсус техникалари ёрдамида ташиб келтирилади. Мавжуд бўлган 10 942 та сув иншоотининг ҳар бештасидан биттаси, 89 минг км марказий ва ички тармоқларнинг 26,5 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. 

 

Сенатнинг 36-ялпи мажлисида Жиззах вилояти Зафаробод тумани “Бирлик” ва “Ёрқин” маҳаллалари ҳудудигача диаметри 450 мм. бўлган, узунлиги 13,5 км ичимлик сув қувурларини янгидан қуриш учун 7 млрд сўм ажратиш орқали аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш масаласи сенаторлар томонидан кўтарилган эди.

 

Ушбу масала юзасидан Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда масалага ечим топиш юзасидан ишлар олиб борилди.

 

 “Ўзсувтаъминот” АЖ,  Жиззах вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳ тузиб, “Файз коммунал қурилиш” МЧЖ томонидан 7,2 млрд сўмлик 15 км ичимлик суви тизимларини қуриш ишлари амалга оширилди. Натижада Зафаробод тумани “Ёрқин” ҳамда “Бирлик” маҳаллалари аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди.

 

Маълумотларга кўра, 2017-2023 йиллар мобайнида жами 5 870 та объектда қурилиш ишлари олиб борилиб, салкам 32 минг км ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилган ва реконструкция қилинган. Ушбу ишлар натижасида 11,8 млн аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, 6,6 млн аҳоли илк бор ичимлик сув билан таъминланган.

 

Ўзбекистонда 2030 йилга келиб марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 90 фоизга етказиш режа қилинмоқда: 2023-2030 йилларда республика бўйича қарийб 50 минг кмдан зиёд ичимлик сув тармоқлари ҳамда 2 000 дона иншоот қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Ушбу ишларга 28,5 трлн сўм (18 трлн сўми халқаро молия институтлари иштирокида) маблағ ажратилади. 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

2030 йилга келиб ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 90 фоизга етказилади | Zamon.uz