Ўзбекистонда ҳар учинчи бола йод танқислигидан азият чекмоқда
Энди 15 ёшгача болалар йод препаратлари билан бепул таъминланади.

Ўзбекистонда ҳар учинчи бола йод танқислигидан азият чекмоқда. Баъзи ҳудудларда бу кўрсаткич 80 фоизгача етади.
Президент қарорига кўра, 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар мактаб ва боғчаларда йод препаратлари билан бепул таъминланади.
Шунингдек, ҳар чоршанба умумреспублика йод ичиш куни этиб белгиланган.







