Ўзбекистон

Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди

Dunyo bo'ylab телеканалининг «Своими глазами» дастури мухбири антибиотик дори қабул қилиши ортидан вафот этган.

Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди

 

Dunyo bo‘ylab телеканалининг «Своими глазами» дастури мухбири Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 14 сентябрь куни журналист Элмира Тухватуллина маълум қилди. Унда антибиотик дори қабул қилинганидан кейин аллергик реакция кузатилган ва журналист анафилактик шокни бошдан кечирган. 

 

Унга кўра, 12 сентябрь куни кечқурун Рамина Ягафарова онасини кўриш учун Чилонзор туманидаги хусусий клиникага келган. Томоқ оғриғи туфайли журналист левофлоксацин (антибиотик) таблеткасини олган. Тахминан 10−15 дақиқадан сўнг уни тутқаноқ тутиб, ҳушидан кетган.

Клиника шифокори унга биринчи ёрдам кўрсатган, шундан сўнг Ягафарова реанимация бўлимига жойлаштирилган. Тиббий муолажалардан сўнг у ҳушига келган, аҳволи яхшиланган. Бироқ 13 сентябрь куни тушдан кейин уни яна тутқаноқ тутган. Тиббий муолажаларга қарамай, у тахминан соат 17:50 да вафот этган, дея изоҳ берди туман прокуратураси.

 

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлим дори-дармонларга аллергик реакция (левофлоксацин), мия ва ўпканинг ўткир шишиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, анафилактик шок оқибатида юзага келган.

 

Чилонзор тумани прокуратураси ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.

«У каналимизга яқинда келганди, лекин жамоага тезда қўшилиб кетди ва унинг ажралмас қисмига айланди. Бу вақт давомида мен у тайёрлайдиган дастурлар муҳаррири эдим. Журналист эмас, балки касби бўйича филолог бўлган Рамина тележурналистика асосларини ўзлаштириб, кўз ўнгимизда ўсди», — деб ёзиб қолдирган Элмира Тухватуллина.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди | Zamon.uz