Ўзбекистон

“Ҳудудгаз Бухоро” мансабдорлари 26 млрдлик газни ўғирлади

Суд ҳукмига кўра, уларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

“Ҳудудгаз Бухоро” мансабдорлари 26 млрдлик газни ўғирлади

 

Энергоресурслардан ноқонуний фойдаланган “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминот филиали ходимларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

 

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан  судланувчилар А.Жабборов, Ж.Султонов, М.Ҳайитов ва А.Абдуллаевларга оид жиноят иши кўрилган. Судланувчилар М.Ҳайитов ва А.Абдуллаевлар “Дилдора” МЧЖ раҳбари А.Жабборов ҳамда “Осиё Бухоро газ” МЧЖ раҳбари Ж.Султонов билан тил бириктириб энергоресурсларини ўғирлаш жиноятларини содир этишган.

 

М.Ҳайитов 2022 йил 15 августдан “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминот филиали метрология хизмати бошлиғи вазифасида, А.Абдуллаев метрология хизмати етакчи муҳандиси вазифасида ишлаган. Улар жамият раҳбарлари А.Жаббаров ва Ж.Султоновлар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятга қарашли газ қуйиш шохобчаларига келган алоҳида табиий газ қувурининг уланиш нуқтасига ўрнатилган “Автопилот-ПРО” русумли газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган хонанинг эшигини тамғаланишини таъминламасдан, газ ҳисоблагич ускунасидаги мавжуд импульс трубкаси тамғасини газ маҳсулотлари қувурларида ўғирлик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз алмаштирган. Натижада “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жами 26,1 млрд сўмлик жуда кўп миқдордаги табиий гази ўғирланиб, яширин равишда талон-торож қилинган.

 

Суд ҳукмига кўра, Жиноят кодекси 169-моддаси 4 -қисмининг “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбли деб топилган А.Жабборов, Ж.Султоновлар 11 йил, А.Абдуллаев ва  М.Ҳайитовлар 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

 

Шунингдек, айбланувчилар томонидан 6 млрд сўм зарар қопланганлиги сабабли қолган 20,1 млрд сўм зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ҳудудгаз Бухоро” мансабдорлари 26 млрдлик газни ўғирлади | Zamon.uz