Ўзбекистон

2023–2027 йилларда мактабдан ташқари таълим янада ривожлантирилади

Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2023–2027 йилларда мактабдан ташқари таълим янада ривожлантирилади

 

“2024 – 2027 йилларда мактабдан ташқари таълимни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Телеграмдаги “Таълим назорати” каналида хабар берилди.

 

Унга кўра, қуйидагилар мактабдан ташқари таълим тизимини 2023-2027 йилларда янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

 

➖“Баркамол авлод” болалар мактаблари ва унинг тармоқ тўгаракларига мактаб ўқувчиларининг 50 фоизини қамраб олиш;

➖1 500 та хорижий тил тўгаракларини ташкил этиш;

➖“STEAM— таълим” дастури асосида ўтказиладиган машғулотларга хусусий секторни жалб қилиш орқали тўгарак аъзолари сонини 2 бараварга ошириш;

➖100 та “Баркамол авлод” болалар мактабида босқичма-босқич “STEAM— таълим” лабораториясини ташкил этиш;

➖онлайн туризм — виртуал майдонларини ташкил этиш.

 

2024 йил 1 январдан туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар мактабларидаги 1 штат бирлик услубчи лавозимини қисқартириш ҳисобига 1 штат бирликда бухгалтер штати жорий этилади.

 

Бунда 2024 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар мактабларига марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан хизмат кўрсатиш тўхтатилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир йўналиш бўйича халқаро тадбирларда ғолиб бўлган “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзолари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш тавсия этилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.