Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
"Ипак йўли.Зарафшон- Қорақум йўлаги" 31та объектдан иборат.

2023 йил 10-25 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ЮНEСКО Жаҳон мероси қўмитасининг 45-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия давомида Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори Умумҳажон мероси рўйхатига киритилди.Умумҳажон мероси рўйхатига киритилган “Ипак йўли. Зарафшон-Қорақум йўлаги” уч давлатда жойлашган 31 та объектдан иборат. Булардан 9 таси Тожикистонда, 15 таси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, қолганлари Туркманистон ҳудудида жойлашган.
Турли даврлардаги барча объектлар тарихдаги энг муҳим савдо йўлларидан бири - Ипак йўлида жойлашган бўлиб, узоқ тарих ва бой маданий-тарихий меросни намоён этади.
Ўзбекистон “Буюк ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум йўлаги” номинациясини тақдим этиш бўйича лойиҳа координатори сифатида иштирок этди.








