Ўзбекистон

Ўзбекистонда ун нархи ошгани фонида нон ва нон маҳсулотлари қимматламоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бунга изоҳ берди.

Ўзбекистонда ун нархи ошгани фонида нон ва нон маҳсулотлари қимматламоқда

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати бозорларда ун нархи ортиши ва унинг ортидан нон ҳамда нон маҳсулотлари нархи кўтарилиб кетгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди.

 

Аҳолини ун маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида ҳар йили мамлакатимизда 8 миллион тонна атрофида буғдой етиштирилмоқда. Талаб эса 104,4 фоизни ташкил этади.

 

Жорий йилнинг сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган деҳқон бозорларидаги нархлар ўрганилди.

 

Бозорлардаги чакана савдода Россия ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “365 кун”, “Турон”, “Мутабар”, “Олтин дон”, “Makfa” ва бошқа маркадаги олий ва 1-навли ун қадоғига қараб 5000 сўмдан 7500 сўмгача сотилаётган бўлса, улгуржи савдода 5000–7000 сўмни ташкил этмоқда.

 

Бу нарх ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 200-300 сўмга ошганини (жойларда савдо расталарида эркин нарх белгиланиши оқибатида бундан ортиқ даражада ошганини) кўрсатади. Бунинг сабабларидан бири, Россия ва Қозоғистондан кириб келаётган маҳсулот айланмаси хорижий валютада амалга оширилиши натижаси ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, Қозоғистон томони ун тегирмонларида мавсумий техник кўрик ва санитар тозалаш ишларига корхоналарини 15 кунга профилактикага ёпиши ҳақидаги эълон ҳам мазкур сигментда нарх беқарорлигини келтириб чиқарувчи омиллардан бири бўлди. Бу ҳар йили бўладиган мавсумий тебраниш ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврида ҳам айни ҳолат кузатилган. 20 кунлик ҳисоботда нархлар нафақат ўз жойига қайтган, балки, тушиш тенденциясини ҳам кўрсатган. Буни бозоримиздаги вазият таҳлили ҳам тасдиқлайди.

 

Ҳақиқатан, Қозоғистон ички бозорида нарх ошган ва бу ғалла ўрими бошланаётгани билан изоҳланади. Яъни ўримга қадар омборларда қолган буғдой сотувда камайган. Бундан россиялик трейдерлар ҳам фойдаланиб, вақтинчалик имкониятлар дарчасида нархларни оширди.

 

Аммо Чикаго биржа бозорида келгуси йил учун ғалла шартномасининг нархи анча пасайиб кетган. Шунга қарамай, Қозоғистонда ўрим бошланиб, ҳосил йиғиб олингач, нархлар барқарорлашиши прогноз қилинмоқда. Айни кунларда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўрим кечикмоқда.

 

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотларининг улгуржи нархи эса, 4000–4500 сўмни, чакана савдода 5000–6000 сўмни ташкил этмоқда. Бу нархлар август ойига нисбатан нарх ўсиши ҳамда аҳоли томонидан ажиотаж мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда.

 

Бугунги кунда, асосий турдаги озиқ-овқат нархлари мониторинги бўйича ҳудудий штаблар ташкил этилиб, бозорлардаги ва савдо расталаридаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини мониторинг қилиш ҳамда нархларнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Нархнинг ўсиши, тахминларга кўра, экспортёр мамлакатлардаги корхоналарнинг мавсумий санитария тозалаш учун ёпилиши, шунга ўхшаган хабарлар фонидаги тебранишларнинг ўз-ўзидан бўлиб кетаётгани ачинарли ҳол, албатта. Одатда бу бошқа сегментларда ҳам кузатилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўтган йилларда ҳам бу каби ҳолатлар кузатилгани ва бу мавсумий тебраниш эканини инобатга олиб, оммавий ахборот воситалари вакилларини тарқатилаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этишга чақириб қолади!

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ун нархи ошгани фонида нон ва нон маҳсулотлари қимматламоқда | Zamon.uz