Ўзбекистон

Тошкентдаги салкам 3 мингта реклама объекти ноқонуний жойлаштирилган

Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.

Тошкентдаги салкам 3 мингта реклама объекти ноқонуний жойлаштирилган

 

Тошкент шаҳридаги 2984 та реклама ва ахборот объектлари ноқонуний жойлаштирилгани, 6004 таси эса талабларга мос эмаслиги аниқланди, дея маълум қилди Рақобатни ривожлантириш қўмитаси. Қолаверса, 159 та реклама давлат тилида эмас, балки бошқа тилларда берилган.

 

Ўзбекистон бўйлаб 3082 та, пойтахтнинг ўзида эса 2984 та реклама ва ахборот объектлари ҳеч қандай ҳужжатларсиз жойлаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

 

Мамлакатда жами 16 832 та ташқи реклама ва ахборот объектлари мавжуд бўлиб, шундан 11 144 таси ёки 66 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Ўтказилган хатловлар натижасига кўра, уларнинг 9905 таси (58,8 фоизи) белгиланган талабларга мос эмаслиги аниқланган (шундан 6004 таси Тошкент шаҳрида).

 

Хусусан, уларнинг 3082 таси (31,1 фоизи) ноқонуний, ҳеч қандай ҳужжатларсиз жойлаштирилгани маълум бўлган. Ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 2984 тани ташкил этган.

 

Таъкидланишича, 4646 та ташқи реклама объектлари бўйича уларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва қарор талабларига мослаштириш ёки ихтиёрий равишда демонтаж қилиш юзасидан тегишли ҳокимликлар томонидан конструкция эгаларига 1825 та кўрсатма хатлари киритилган.

 

Қўмита, Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимларининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари, Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар август ойида ўрганиш ишлари олиб борган. Хусусан, Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектларидаги рекламаларнинг давлат тилида бўлишини таъминлаш юзасидан жами 745 та мониторинг ўтказилган.

 

Шундан 159 та (21,3 фоиз) ҳолатда рекламанинг, 339 та ҳолатда (45,5 фоиз) пешлавҳаларнинг ва 39 та (5 фоиз) ҳолатда бошқа эълон ва матнларни бошқа тилларда берилгани аниқланган. 108 та ҳолатда камчиликлар ихтиёрий бартараф этилиб, қолган камчиликларни бартараф этилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентдаги салкам 3 мингта реклама объекти ноқонуний жойлаштирилган | Zamon.uz