Ўзбекистон

UzAuto Motors: оммабоп моделлар учун қўшимча контрактация очилди

Автомобиллар учун шартномани фақат Chevrolet'нинг дилерлик марказларида тузиш мумкин. Аввал мавжуд бўлган онлайн шартнома тузиш имконияти ҳозирда йўқ.

UzAuto Motors: оммабоп моделлар учун қўшимча контрактация очилди

 

Бугун, 18 сентябрь куни Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун чекланган миқдордаги контрактация очилмоқда. Шартномани онлайн тузиб бўлмайди.

 

UzAuto Motors компанияси автомобилларнинг қўшимча ҳажми учун контрактация очилганини маълум қилди.

 

“Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, барча мавжуд ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобилларининг қўшимча партиясини ишлаб чиқариш ва сотиш имкониятлари ҳам ишлаб чиқилди”, – дейилади компания хабарда.

 

Қайд этилишича, бугун, 18 сентябр куни UzAuto Motors расмий сайтида кўрсатилган комплектация ва ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилмоқда. Автомобиллар сони чекланган.

 

Автомобиллар учун шартномани фақат Chevrolet'нинг дилерлик марказларида тузиш мумкин. Аввал мавжуд бўлган онлайн шартнома тузиш имконияти ҳозирда йўқ.

 

UzAuto Motors автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизими жорий этилаётганини эслатган.

 

“Барча тузилган шартномалар бўйича автомобиллар қисқа вақт ичида ўз эгаларига етказиб берилади”, – дея маълум қилган компания.

 

Расмий хабарда қўшимча қилинишича, агар бир шахс номига йилига бир хил модел учун 2 тадан ортиқ автомобил харид қилинса, компания шартноманинг 3.1.2 бандига асосан автомобилларни етказиб бериш муддати узайтиради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

UzAuto Motors: оммабоп моделлар учун қўшимча контрактация очилди | Zamon.uz