Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси махсус мукофот билан тақдирланди

Ҳиндистонда ҳар йили Ўқитувчилар куни муносабати билан ташкил этиладиган расмий маросимда ушбу халқаро мукофот ўз эгаларига топширилади.

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси махсус мукофот билан тақдирланди

 

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Меҳмонхона бошқаруви халқаро институти ва Халқаро меҳмондўстлик кенгаши томонидан таъсис этилган “Маданият, хилма-хиллик ва таълим соҳалари ривожига қўшган ҳиссаси учун” махсус мукофоти билан тақдирланди.

 

Анъанага кўра, Ҳиндистонда ҳар йили сентябрь ойида нишонланадиган Ўқитувчилар куни муносабати билан ташкил этиладиган расмий маросимда ушбу халқаро мукофот ўз эгаларига топширилади.

 

Тадбирда Ҳиндистон билан таълим соҳасидаги самарали муносабатларга эътибор қаратилди. Бугун Ўзбекистонда ушбу мамлакатнинг Амити ва Шарда университетлари, “Самбрам” ахборот технологиялари институти ва Ачарья институтлар гуруҳи кампуслари муваффақиятли фаолият юритаётгани таъкидланди.

 

Таъкидланишича, шу кунларда Меҳмонхона бошқаруви халқаро институти билан Самарқанд шаҳрида қўшма лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.

 

“Биз келаси ойда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 25-сессияси кунлари ушбу қадимий шаҳарга қиладиган сафаримизни интиқлик билан кутаяпмиз. Ўзбекистон ёшларига меҳмондўстлик соҳасида замонавий таълим олиш имкониятини тақдим этиш ниятидамиз”, — дейди Меҳмонхона бошқаруви халқаро институтининг Деҳли бўлинмаси директори Абдулла Аҳмад.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"