Қашқадарёда келин-куёвнинг яқинлари муштлашди
Ҳодиса тўй маросими вақтида юз берган.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги тўйда келин-куёвнинг яқинлари муштлашди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот котиби маълумот берди.
Қайд этилишича, муштлашув жорий йилнинг 2 сентябрь куни Қамаши туманидаги тўйхонада тўй маросими ўтаётган вақтда содир бўлган. Муштлашувда келин-куёвнинг дўстлари ва қариндошлари иштирок этган.
Мазкур ҳодисанинг 11 нафар иштирокчисига нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Воқеадан кейин томонлар учрашиб, бир-бирларига қарши ёзилган аризаларни қайтариб олишган.







