Ўзбекистон

Жамоат жойларида ибодат либосида юрганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда

Мазкур қонун бўйича экспертлар томонидан тайёрланган тавсиялар Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилган.

Жамоат жойларида ибодат либосида юрганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда

 

Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.


Қонунда миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларни бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик, кўп хотинли бўлишни тарғиб қилганлик, жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик учун тегишли жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик ҳамда фуқароларни миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб камситганлик ҳамда диний ташкилот томонидан ўзининг уставида назарда тутилмаган фаолият билан шуғулланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун билан фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.

Муҳокамалар жараёнида ушбу қонуннинг қабул қилиниши натижасида жамиятда миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга, дунёвий қадриятларни сақлаб қолишга ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга эришилиши қайд этилди.

Ушбу қонун бўйича экспертлар томонидан тайёрланган тавсиялар Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилган.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"